Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мутахассис огоҳлантиради

×

 2020-07-28 14:43:01    772

PDF yuklash
Chop etish


ЎЗИНГИЗ, ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!      

Марказимиз мутахасислари COVID-2019 коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда касалликни эрта аниқлаш ва ташҳислаш мақсадида ИИБ ва хуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла фуқаролари йиғинлари билан биргаликда чет давлатлардан қайтган фуқароларни фаол аниқлаш бўйича назорат ишлари кучайтирилган тартибда олиб бориляпти.

Туман СЭОМ дезинфекторларининг 2 нафари ҳар куни давлат ташкилотлари ва ижтимоий объектларда, 1 нафари 2 та деҳқон бозорларида ва қолган дезинфекторлар қўшни вилоятлардан туманга кириш қисмида жойлашган 3 та блок-постларда кундалик дезинфекция ишларини олиб боришяпти.

Тумандаги 8 та ташкилот, Тегирмонбоши МФЙдаги 290 та хонадонда ва 14 та кўп қаватли уйларда дезинфекторлар ётдамида  дезинфекция ишлари олиб борилди.

Қўшни вилоятлар билан чегарадош Ёзёвон – Бўстон, Ёзёвон – Марғилон постларидан ўтаётган автомашиналар тўлиқ дезинфекция қилинмоқда, ҳайдовчи ва йўловчилар СЭО маркази ходимлари томонидан тепловизор ёрдамида тана ҳароратлари ўлчаниб, туман ҳудудига киритиляпти. Тана ҳарорати юқори йўловчи ва ҳайдовчилардан марказимиз бактериологик лабараторияси мутахасислари томонидан намуналар олиниб, вилоят СЭО маркази вирусологик лабороториясига юбориляпти. 2020 йил 27 июль ҳолатига 543 та автомобил тўлиқ дезинфекция қилинди.

Ёзёвон деҳқон бозорининг кунлик дезинфекция ишлари марказимиз мутахасислари томонидан ўтказиляпти. Деҳқон бозорининг кириш-чиқиш қисмида пирометр, сантайзер, антисептик воситалар ва дезтўшамалар ташкил этилган. Бозорда савдо билан шуғулланувчи фуқаролар ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланган холда иш фаолиятини олиб боришмоқда.

Туман бактериологик лабаротория мутахасислари томонидан 7 нафар туман ҳокимлиги ходимларидан, 3 нафар туман молия бўлими ходимларидан, 1 нафар солиқ ходимидан ва 2 нафар истмали беморлардан жами: 13 нафар фуқародан наъмуналар олиниб, вилоят СЭО маркзи вирусология лабараториясига юборилди. 

Марказимиз томонидан деҳқон бозорида “Коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш ” мақсадида тарғибот матнлари тарқатиб борилмоқда. Мутахасисларимиз томонидан қўлларни совунлаб ювиш, ниқоб ва қўлқопда юриш, антисептик воситалардан фойдаланиш тўғрисида кенг тушунтириш берилмоқда.

Юртдошлар, биз сиз учун ишдамиз. Ўзингиз, яқинларингизни асраш учун карантин қоидаларига риоя қилинг!      

М.СИДИҚОВ,

туман СЭОМ бош врачи.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ