Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚИМИЗ ЎЗГАРИШЛАРДАН МИННАТДОР
2020-07-20 17:02:03 771
Дунё халқлари ичида туркийлар, жумладан ўзбеклар ўзининг сабр-бардоши, матонати, бағрикенглиги билан бошқа миллат ва элатлардан ажралиб туради. Буни халқимиз иккинчи жаҳон урушида турли миллат вакилларига меҳр-мурувват кўрсатиб, минг чандон исботлади. Бугун коронавирус деган офат дунёга қутқу солиб, юртимизда ҳам ҳаловатимизга раҳна солишга уринаётган бир пайтда халқимиз Президентимиз атрофида жипслашмоқда.
Биз маҳалла раиси, ўринбосарлари билан хонадонларда бўлиб, асосан кексаларга пандемия даврида қаров қандай бўлаётгани билан қизиқиб юрибмиз. Маҳалладаги кўплаб хонадонларда 60 ёшдан ошганлар бор. Қайси хонадонда бўлмайлик, улар учун етарли шароитлар яратилганини кўрамиз. Шундай бўлсада, оиланинг аёлларига, келинларига отахонлардан меҳрларини аямасликларини илтимос қиламиз. Қувонарлиси, хонадон соҳиблари шундай оғир дамларда Президентимизнинг одамлар ҳақида қайғураётгани ҳақида миннатдорлик билан гапирадилар. Дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам барча тоифадаги аҳолига биздаги каби ғамхўрлик кўрсатилмаётганини телеканаллардаги кўрсатувлардан кўриб, халқимиз ўзига хулоса чиқариб олаётгани сабабли давлатимиз, унинг раҳбари шаънига шукрона сўзлари айтилмоқда. Шунингдек, Фарғонамизда олиб борилаётган ижобий ишлар, пандемия давридаги ҳолатнинг бошқа вилоятларга нисбатан яхшилигида вилоят раҳбарининг ҳам ўрни борлиги кўп эътироф этиляпти.
Сойбўйиликлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда томорқаларида ҳалол меҳнат қилиб, рўзғорига, юртига барака олиб кирмоқдалар.