Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Шавкат Мирзиёев:

×

 2020-07-20 16:22:50    756

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирусни даволаймиз деб, деярли барча ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари тўлдириб ташланди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни эрта тонгдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилган.

«Коронавирусни даволаймиз деб, деярли барча ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари тўлдириб ташланди», — деди Президент. Натижада, давлат раҳбарининг таъкидлашича, сурункали касаллиги бор беморлар малакали тиббий хизматдан деярли маҳрум бўлди.

Йиғилишда мутасаддиларга сурункали касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналардаги коронавирусга чалинган беморларни бошқа жойларга, шу жумладан хусусий клиникаларга кўчириш орқали сурункали хасталиги бор беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини қайта тиклаш чораларини кўриш топшириғи берилган.

Шавкат Мирзиёев талабалар ётоқхоналари ва ёпиқ спорт майдонларини коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун мослаштириш ҳақида кўрсатма берди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни эрта тонгдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, «коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас».

Шу муносабат билан йиғилишда қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини ошириш лозимлиги таъкидланган.

Биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳозир коронавирусга қарши курашдан муҳимроқ харажатлар бўлиши мумкин эмаслигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни эрта тонгдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ҳар қандай харажат устувор равишда пандемияга қарши кураш тадбирларига қаратилиши шартлигини қайд этиб ўтган. «Бундан муҳим харажатлар бўлиши мумкин эмас», — дея таъкидлаган Президент.

Таъкидланишича, энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шаҳар ва туман хокимлари 24 соат давомида ҳар бир касалхонадаги вазиятни жиловлаб туришга масъул ҳисобланади ҳамда уларни узлуксиз ва муаммосиз ишлашига шароит яратиб беришига жавобгар деб белгиланди.

Барча сектор раҳбарлари иш кунини эрталабдан ўз ҳудудларида касалхоналардаги аҳволни ўрганиш билан бошлаши қатъиян белгиланди. «Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларимизнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт», — деган Президент.