Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЕР – ҲАЗИНА

×

 2020-07-16 15:20:14    839

PDF yuklash
Chop etish


Ер – битмас-туганмас ҳазина. У минглаб, миллионлаб кишиларга ризқ берган, бериб келяпти.

Тўрт фасл ўз пайтида ўтадиган Ўзбекистонда ернинг қадри ўзгача. Уста деҳқонлар ерни ҳазина билиб, уч-тўрт марттадан ҳосил олишяпти.

“Боқий” фермер хўжалиги дала майдонида туман ҳокими Й.Бойигитов раҳбарлигида мактаб битирувчиларига ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратишга бағишланган тадбир бўлди.

Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилотлар, ХТБ, ДСИ, ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддилари ҳозир бўлдилар.

Бу йил туманимизда 1450 нафар ўғил-қиз 11-синфни битиришди. 15 июлга қадар 1202 нафари олий ўқув юртига ҳужжатлар топширди. 95 нафари ишга жойлашдилар.

Фермер хўжалигининг 13 гектар ерига экилган маккажўҳори ва кунгабоқар 1-, 3-, 12-, 13-, 14-, 15-, 16-, 17-мактабларнинг 43 нафар битирувчиларига берилди.

– 1 гектар майдондан 10 машина силос олиш мумкин, – дейди туман ҳокими ёшлар билан суҳбатда. –Унинг бир машинаси 1 миллион сўм атрофида бўлади. Фойда олиш ўзингизга, қилган меҳнатингизга боғлиқ.

– 1 тонна кунгабоқардан 300 кг ўсимлик ёғи, 500 кг кунжара олинади, – дейди фермерлар кенгаши раиси Ш.Исманов. – Яхши парваришланса, гектаридан 2 тоннадан ҳосил олиш мумкин.

Туман ДСИ бошлиғи А.Аҳунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилиш давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.

– Мана сизларга ер ажратилди, – деди ДСИ раҳбари.

– Агар сиз 111500 сўм пенсия жамғармасига тўлаб қўйсангиз, олти ой меҳнат стажига эга бўласиз. Бу маблағни бўлиб-бўлиб ҳам тўлаш мумкин.

Бу битирувчиларга яхши имконият. Ундан фақат фойдаланиш зарур.

Фермер хўжалигининг бошқа контуридаги ерига экилган мош эҳтиёжманд оилаларга бўлиб берилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ