Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲАМЖИҲАТ БЎЛАЙЛИК!

×

 2020-07-15 16:33:56    761

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон туман Санитария эпидемиология осойишталиги маркази бош врачи М.Сидиқовнинг коронавирус пандемияси туфайли карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан туман аҳолисига

МУРОЖААТИ

 

Қадрли туманимиз аҳолиси!

Республика махсус комиссияси қарори билан 10 июлдан бошлаб қатор карантин талаблари кучайтирилди. Бугун юртимизда касалланганлар 12 мингдан ошди. Ўлим ҳолатлари эса 64 тани ташкил этмоқда. Чегарадош давлатлар тиббиёт тизимлари COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши дош бера олмаётганлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Ер юзида касалланганлар 12 млн.дан ошиб кетди. Ҳозирги кунда вилоятимизнинг бошқа туманларида коронавирус бўйича нохуш эпидемиологик вазият юзага келаяпти.

Касалликни енгишда ҳар биримиз жисмонан ва руҳан тайёр бўлишимиз керак.

COVID-19га чалинган беморлар тўғрисидаги расмий маълумотларга кўра, вирус иммун тизими бақувват бўлган инсонларга жиддий зарар етказа олмаслиги маълум бўлмоқда. Демак иммунитетимизни кучайтиришимиз лозим, яъни тиббий маданиятга, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тартибли ва сифатли овқатланиш ва асаб тизимини бошқариш.

Тиббий ниқоб таққан одамнинг вирус юқтириб олиш эҳтимоли камаяди. Демак ниқоб тақиш қоидаларига амал қилиш, антисептик воситалардан фойлдаланиш ва қўлларни мунтазам равишда совунлаб ювишни кундалик одатга айлантиришимиз керак.

Бундан ташқари карантин талабларига қатъий амал қилишимиз лозим. Ҳозирги кунда айрим тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан бир неча бор огоҳлантиришимизга қарамасдан карантин тартибларига амал қилмаётганлик ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳолатлар касалликни туманимиз ҳудудига кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига замин яратади.

Коронавирус инфекцияси жабрини вилоятда биринчи бўлиб биз ёзёвонликлар таътиб кўрдик. Шундай экан, бундан буён карантин қоидаларига тўлиқ ва қатъий амал қилайлик.

Бу борада ҳамжиҳат бўлайлик!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ