Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қарор ва ижро

×

 2020-07-14 11:56:19    876

PDF yuklash
Chop etish


РЎЙХАТ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июнда “Тадбиркорлик  фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни Давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 4742 сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди. 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 24 тадан 67 тага кенгайтирилди. Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлашлиги ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилиши ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми сифатида қаралиши,  ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолди.

Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар — норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилиш,контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) ҳуқуқлари берилди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашлиги белгилаб қўйилди.

Юқоридаги қарорнинг мазмун моҳияти бўйича туман хокимлигида вилоят статистика бошқармаси бошлиғи А.Шамшидинов ва туман хокимининг 1-ўринбосари Ғ.Эргашев, туман ДСИ бошлиғи А.Ахунов хамда тумандаги маҳалла раислари ва маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Қарорнинг мазмуни тўғрисида туман ДСИ бўлим бошлиғи С.Нишонов тушунтириш берди.

К.АКБАРОВ,

туман Давлат солиқ инспецияси катта инспектори. 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати