Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


УЙДА ҚОЛИНГ, ЗАРУР БЎЛМАСА КЎЧАГА ЧИҚМАНГ!

×

 2020-07-13 17:01:52    770

PDF yuklash
Chop etish


“Ветеран” жангчи  фахрийлар ва ногиронлари Ёзёвон туман бўлинмаси раиси А.Абдуллаевнинг

 

МУРОЖААТИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Туманимизда истқомат қилаётган жангчи фахрийлар ушбу кунда Президентимиз ўтказган 2020 йил 8  июлдаги видео селектор йиғилишидаги топшириқларидан сўнг вилоятимиз, туманимиз ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, МФЙ раиси мурожаатларини қўллаб-қуватлаган ҳолда Сизлардан бирдам бўлиб, ҳамжиҳатликда коронавирус балосидан ўзларингни, ота-оналарингни ҳамда фарзандларингизни асрашга чақирамиз. Соғлигимизни асраш ўзимизнинг қўлимизда эканлигини унутмаслигимиз керак. Доимо гигиена талабларига, пандимия қоидаларига амал қилсак,  шуни ўзи кифоя.

Ҳурматли тумандошлар!

Барча МФЙларда фахрийларимиз бўлиб, улар орасида шифокорлар, мураббий устозлар, фемерлар, ишбилармон тадбиркорлар, маҳалла фидоийлари ўз умрларини давлат хизматига бағишлаган инсонлар борлиги бизларни қувонтиради. Биз уруш кўрган фахрийларни бошимизга қанча қийинчилик тушган бўлса, ҳаммасини мардонавор матонат, сабр ила енгиб ўтганмиз. Бу тождор, деб номланган вирус бизларни тушкинликка тушира олмайди. Ҳаммамиз бир бўлиб жипислашиб, карантин қоидаларига амал қилсак,  ушбу кунларни тез орада ортда қолдириб, оила аъзоларимиз билан бирга тинч-тотув  фаровон ҳаётимизни давом эттираверамиз.

Тез кунларда карантин тугайди. Мактаблар, боғчалар,  дўкон ва бозорлар ўз иш фаолиятини бошлайди. Сабрли, оғир-вазмин, иродали бўлиб, ушбу  кунда кўмакдош бўлишига чақирамиз.

Уйда қолинг, зарур бўлмаса кўчага чикманг!

 

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ