Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими таркибидаги Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг аҳолига МУРОЖААТИ

×

 2020-07-13 12:13:29    899

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Ватандошлар!Бугун юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг юксалиб бораётган турмуш даражаси, шаҳар ва қишлоқларимизнинг кўркам қиёфаси, одамлар онгу-тафаккуридаги ўзгаришлар, умуман, ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги тараққиёт юртдошларимизнинг Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларга, жонажон Ватанимизнинг келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. Хусусан, сўнгги йилларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларининг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши натижасида аҳоли масканларининг кўриниши буткул ўзгариб, одамларимиз турмуш тарзи, оилаларда тўкин-сочинлик янада ортиб бормоқда. 
Қадрли юртдошлар!Ҳозирги синовли давр барчамиздан қийинчиликларни мардона ва жасорат билан енгиб ўтишни талаб қилмоқда. Бу кўп жиҳатдан халқимизнинг янада жипслаштириб, аҳил ва бирдам бўлиб ҳаракат қилишга ундамоқда. Шу маънода, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда маҳаллалардаги ҳар бир кўчани ободонлаштириш, хонадон ва томорқа маданиятини ривожлантириш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш тадбирларида барча юртдошларимизнинг фаол иштирок этиши ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Халқимизда “бир кун кўнгилсизлик бўлган хонадондан қирқ кун хайру барака арийди” деган пурмаъно ҳикмат бор. Бинобарин, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган азалий урф-одатлар, ўлмас қадрият ва анъаналар, оиланинг ҳар бир аъзоси бажариши лозим бўлган муқаддас бурч, айниқса, катта ҳаёт остонасида турган ёшларимизга ибратли тушунтириш ишлари, ўйлаймизки, оилаларни, бутун жамиятимизни янада мустаҳкамлайди. 
Азиз отахон ва онахонлар!Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз ҳудудимиздаги ҳар бир оилада маиший маданиятни, хонадонларимизни обод ҳамда кўркам қилиш, томорқа маданиятини ривожлантириш каби эзгу ишларни кенг тарғиб этайлик!Энг муҳими, мавжуд имконият ва шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, турмуш даражамизни янги босқичга кўтарайлик!
Азиз ҳамюртлар!Осмони мусаффо, жонажон Ўзбекистонимизга фақат ва фақат обод масканлар – кўркам ва гўзал кўчалар, файзли хонадонлар, дилга қувонч бағишловчи обод маҳаллалар ярашади. Бутун инсоният синовдан ўтаётган ушбу оғир дамларда бир-биримизга кўмакдош бўлайлик. Фақат жипслилик, карантин қоидаларига риоя этиш билангина давлатимиз равнақи, ёрқин келажак учун соғлигимизни асрашимиз мумкин.Ўтказилиши режалаштирилаётган ишларимизга, айниқса, пандемия даврида маҳалламиздаги эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар қилайлик, 
Ушбу хайрли ва савобли ишларимиз ёшларимизнинг маънавияти ва тарбияси янада юксак бўлишига, миллий қадриятларимиз ривожига, халқимиз орасида ҳамжиҳатлик туйғулари мустаҳкамланишига пойдевор бўлиб хизмат қилсин! 
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ