Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СОҒЛИК –БЕБАҲО БОЙЛИК !
2020-07-13 12:10:31 810
КЕЛАЖАК БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ.
Шавкат Мирзиёев.
Ёзёвон тумани мактабгача таълим бўлими мудири Х.Саримсақованинг педагог ходимлар ва азиз ота-оналарга
МУРОЖААТИ!
Ҳурматли педагог ходимлар ва азиз ота-оналар!
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳозирги кунда мамлакатимизда короновирус касаллигига чалинаётган беморлар сони сезиларли даражада ошиб кетаётгани, энг ачинарлиси аҳоли орасида касалликнинг кўпайиб бораётганини, бунга сабаб охирги кунларда халқимиз карантин қоидаларга амал қилмай қўйганликларини, ҳар бир инсон ўз соғлиги, яқинларининг соғлигига бефарқ бўлмасликларини айтиб, мурожаат қилдилар.
Ҳурматли педагог ходимлар, азиз ота-оналар!
Ўз соғлигимиз ва жажжи болажонларимиз соғлигига бефарқ бўлмайлик. Болажонларимизнинг қимматли вақтларини оила даврасида мазмунли ўтказишларига ёрдам берайлик.”Болажон” телеканали орқали бериб борилаётган онлайн машғулотларини томоша қилиб боринг. Бу билан биз болажонларимизнинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлишларига эришамиз. Болажонларимизни шахсий гигена коидаларига амал қилишларини мунтазам назорат қилайлик. Кўчада ўртоқлари билан ўйнашлари карантин даврида мумкин эмаслигини тушунтирайлик. Зарурат бўлмаса, кўчага чиқарманг. Унутманг, фарзандларимиз келажаги ва соғлиги учун сиз маъсулсиз!
Ҳурматли педагоглар ва азиз ота-оналар! Биз буни, албатта енгамиз!
Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати