Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СОҒЛИК— БОЙЛИКДАН АЪЛО

×

 2020-07-13 12:04:03    750

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли маҳала фуқаролар йиғини ходимлари ва азиз ёзёвонликлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 8 июль кунги видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга тўхталиб ўтди.

Ушбу видеоселектордаги мурожаатдан келиб чиқиб, юртимизда кузатилаётган эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда оиламиз, фарзандларимиз, ота-оналаримиз ва нуронийларимизга ҳавф туғдираётган бундай хатарли офатга бепарво қараб бўлмайди. Ўзимиз ўз соғлигимизни асрамасак, ўз фарзандимиз, ота-онамиз, қариндошларимизни ҳеч ким асраб бермайди. Ушбу хатарли вазиятдан чиқиб кетишимиз учун, сизлардан огоҳ бўлишингизни, зийрак бўлиб, тартиб-интизом билан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолатда, зарурат туғилмаган тақдирда кўчага чиқмаслик, ўз саломатлигимизга бепарво бўлмаслик, касаллик белгилари кузатилганда ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш, заруратсиз оилавий тадбирлар ўтказмаслик, фарзандларимизни кўчада мақсадсиз юришларини олдини олиш, ота-оналардан фарзандларининг кўпроқ билим олишларига яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари учун етарли шароит яратиб беришингизни сўраймиз.

Бугунги шундай оғир шароитда юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ўз соғлигингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!” деган шиорга тўлиқ амал қилишимиз лозимлигини сизларга яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли ёзёвонликлар! Биз юртимиз тарихи давомида кўплаб қийинчиликлардан муваффақият билан ўтганмиз. Кўзга кўринмас ёв бўлган бу балодан ҳам бирдам бўлиб, соғлигимиз учун, оиламиз бахти учун жипслашган ҳолда эсон-омон ўтиб оламиз. Фақат карантиннинг барча қонун-қоидаларига амал қилайлик, ана шунда эртанги ёруғ кунларни соғ-саломат кутиб оламиз.

З.ТЕШАБОЕВА,

туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ