Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БИЗНЕС ОМБУДСМАН ВАКИЛИ ЁЗЁВОНДА
2020-06-19 15:41:10 1013
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида вилоятимизга ташрифлари чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ёзёвон тумани ҳокимлиги залида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Бизнес-омбудсмандан вакил Дилмурод Қосимов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, республика ва вилоятдаги ташкилот, бошқарма, банклар мутасаддилари, туман сектор раҳбарлари ва тумандаги мутасадди ташкилотлар масъуллари қатнашдилар.
Учрашувни туман ҳокими Й.Бойигитов очди ва бугунги тадбир мақсади ҳақида қисқача ахборот берди.
Учрашувда тадбиркорлар иш фаолиятида юзага келаётган муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар юклатилди.
Жумладан, “Ёзёвон марвариди” ҳусусий корхонасига айланма маблағ, “Умид” фермер хўжалигига кредит, “Ботиров Раҳматилло” фирмасининг ҳақини ундириш, кредит тўловига таътил ва бошқа масалаларни ҳал этиш бўйича Омбудсман вакили тегишли масъулларга топшириқлар берди.
Шунингдек тадбиркорлар саволларига жавоблар қайтарилди.