Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёзвон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати МУНОСАБАТИ
2020-06-11 16:35:00 862
2020 йил 9 июнь куни “Менинг юртим” телеканали “Марказий студияси” орқали Навбаҳор қишлоғи ҳудудидан ўтган Тошкент-Ўш магистрал автомобил йўли устидаги “қурт расталари”да тирикчилик қилаётган сотувчиларнинг расталари олиб қўйилгани ҳақида видеолавҳа намойиш этилганди.
Халқ тилида “қурт бозори” номини олган бу ҳудудда катта халқаро йўл четида маҳаллий аҳоли савдо-сотиқ қилиш учун ўзбошимчалик билан турли-туман савдо расталари қуриб олган эди. Натижада савдо қилиш учун тўхтаган машиналар бошқа транспортларнинг ҳаракатланишига ҳалал бериб, йўл ҳаракати қоидаларига зид ҳолатлар кўп бўларди. Қолаверса савдо дўконлари архитектура-қурилиш қоидаларига жавоб бермасди.
Туман ҳокимлиги, ер тузиш ва кадастр хизмати бўлими томонидан Навбаҳор қишлоғидаги савдо расталари қурилиши бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.
Бўлим томонидан Ахборот хизматига тақдим қилинган маълумотномада жумладан шундай дейилади.
“Ёзёвон туман ер танлаш ва ер ажратиш комиссияси томонидан Гулистон МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент-Ўш йўлининг жануб томонидан тадбиркорлик ва савдо фаолиятини юритиш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида енгил типдаги замонавий савдо марказлари учун 18 нафар фуқарога вақтинчалик муддатга ер ажратилиши учун ҳужжатлар тайёрланяпти.
Вақтинчалик муддатга ер майдони ажратиб берилаётган фуқароларга:
туман давлат хизматлари маркази орқали белгиланган тартибда ушбу объект учун ҳужжатларни тайёрлаш;
қурилишни лойиҳа асосида ва барча техник шарт ҳулосаларига амал қилган ҳолда қуриш;
қурилиш ишларини олиб бориш давомида техника хавфсизлигига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва қурилиш техника нормативларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
автотранспорт воситалари ҳаракатига ҳалал бермаган ҳолда фойдаланиш;
белгиланган тартибда ер, мол-мулк солиқларини тўлаб бериш вазифалари юклатилди”.
ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ