Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁЗЁВОНГА “110” КЕЛДИ

×

 2020-05-28 17:48:23    902

PDF yuklash
Chop etish


Ниҳоят, ёзёвонликларнинг азалий орзуларидан бири — сифатли электр энергияси таъминотига эришиш орзуси рўёбга чиқди. Туманимизга 110 кВ.ли электр линияси олиб келинди.

 Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил май ойида Фарғона вилояти фаоллари билан ўтказган “ Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилишда Ёзёвонга 110 кВ.ли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича ваколатли ташкилотларга топшириқлар берганди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш бўйича Қўштепа туманида жойлашган 110 кВ.ли узатманинг 107-таянчидан туманимиздаги 110-35-10 кВ.ли Хонобод нимстанциясигача бўлган оралиққа 21,1 километр 110 кВ.ли ҳаво электр узатиш тармоғи қурилиши бошлаб юборилганди.

 Турли шароитларда ишлар жадал олиб борилиши натижасида, 7 миллиард сўм маблағ сарфланиб, линия ўз муддатида қуриб битказилди.

 Ушбу линиянинг ишга туширилиши туманда жойлашган 15 минг 26 та маиший, 1 минг 304 та улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконини яратади.

Ана энди чироқнинг “ўчди-ўчди”сига барҳам берилади. Қолаверса, чет эл инвесторлари ҳам Ёзёвонга келади.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ