Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЙЎЛДОШОБОДЛИК ТОМОРҚАЧИ

×

 2020-05-12 13:42:59    973

PDF yuklash
Chop etish


Йўлдошобод Ёзёвоннинг чекка ҳудудларидан бири. Лекин бу ерда ўз ишининг усталари бўлган кишилар яшайди. Улардан бири Обиджон Турғуновдир. Ўз даврида отахон тракторни гуррилатиб, ғўза қатор ораларида ҳўп ишлаган. Меҳнатлари эвазига орден ва медалларга, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меҳанизатор фахрий унвонига сазовор бўлган.

Бугунлик кунда ота касбини фарзандлари давом эттиришяпти.

Меҳнат фахрийси бўлган бу отахон билан ёнма-ён яшаётган ўғли Орифжон оила аъзолари билан томорқага астойдил. “Бир қарич ерни бўш қолдирмай”, деган ибора бор. Орифжон Турғунов хонадонига кирган киши, уни амалда кўради. Иссиқхоналар орасига маккажўхори, ошқовоқ экилган бўлса, кафтдек жойда сабзи, картошка, кўкатлар барқ уриб ётибди.

–Ишни 2 та 2.5 сотихли иссиқхонадан бошладик, –дейди Орифжон. –Лимон экдик. Бу мева бизнинг ерларимизга айтар экан. Ўтган йили 22 миллион сўмлик лимон сотдик. Бу ишга қизиқиб қолиб, ўзимизни, дадамни томорқасига ҳам иссиқхоналар қурдик. 3 та 7 сотихлик иссиқхонага февраль бошларида 3 минг туп бодринг кўчати эккандик.

Даромадга кириб қолдик. Харидорлар уйга келиб олиб кетишяпти. Ҳар куни 300-400 минг сўм бор.

Хонадоннинг 2 сотихли иссиқхонасидаги помидорлар шиғил мевага кирган.

–Беш-олти кунда помидорни ҳам бозорга чиқарамиз, –дейди томорқачи.

Албатта, бу ишлар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Орифжоннинг ўғли Камолиддин, келинлари Гулнора, Майрамхон иссиқхонадаги ишлар билан банд.

–Иссиқхонанинг “озуқаси” маҳаллий ўғит экан, –дейди Орифжон. –20 та новвосга жой тайёр. Чорвачиликни ҳам йўлга қўямиз. Ўғит ўзимиздан чиқади.

Хонадон дарвозахонасида электрик уста культиваторли тракторнинг ёритиш тизимини кўраётган экан. Тракторга меҳр билан қаралганини бир қарашдаёқ сезасиз. Бўёқдан чиқарилган. Бир томчи мой оқмайди.

–Тракторчилик ота касб, фермерлардан “заказ” тушяпти. Трактор тайёр, дори солишга. Ишга чиқариб юборамиз, –дейди бамайлихотир.

Ҳа, Йўлдошободнинг бу хонадондаги ишлар ибратли. Қани энди, баъзи бир юртдошларимиз ҳам улардан ибрат олсалар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ