Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУРҒУНОВЛАР ШИФО ТОПИШДИ

×

 2020-05-07 16:19:04    932

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемияси Ёзёвонимизни ҳам четлаб ўтмади. Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муроджон Турғуновнинг оиласида 8 киши – ўзи, турмуш ўртоғи, ўғиллари, келини ва набираси коронавирус ҳасталигига чалинган эдилар.

Ҳасталикка чалинган бу оила аъзолари тезда давлат муҳофазасига олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Дунё бўйлаб коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда (Россия, АҚШ бунга яққол мисол) мамлакатимизда ушбу касалликдан соғайиб бораётганларнинг сафи ортиб боряпти. Малакали шифокорлар ва соҳанинг фидоий ходимлари Президент бошчилигидаги давлат идоралари саъйи-ҳаракати, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси асосидаги муолажалари туфайли тузалиб чиққан юртдошларимиз оиласи бағрига қайтмоқда.

Муроджон Турғунов ҳам оила аъзолари соғайиб уйига қайтишди.

Туман ҳокими Й.Бойигитов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, ИИБ бошлиғи, маҳалла мутасаддилари Турғуновлар хонадонига бўлишди.

Аввало хонадон соҳибаси – ҳожи она руҳига бағишлаб, қуръон тиловат қилинди.

Туман ҳокими оила соҳиби ва аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

–Коронавирус ҳасталигига чалинган юртдошларимизнинг шифо топишлари шахсан Президентимиз раҳнамолигида, доимо эътиборида, –деди ҳоким. –Жумладан Сизлар ҳам. Ёзёвон халқи, маҳалладагилар доимо Сизларни тезроқ соғайишингизни дуо қилишди. Мана қийинчиликлар ортда қолди. Бундан бу ёғига фарзандларингизга дуогўй бўлиб юринг.

–Фарзандларингизни иш билан таъминлаш раҳбарият эътиборида бўлади, –деди туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Тошпўлатов.

–Конституциямизга кўра, ҳеч ким инсон қадр-қимматини камситувчи тайзиққа дучор этилиши мумкин эмас. Қандай муаммо бўлса, марҳамат эшикларимиз очиқ.

Хонадонга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Хонадон соҳиби кўрсатилган ҳурмат-иззат учун Президентимизга, кўнгил сўраб келган туман раҳбариятига раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдирди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Раҳматилло ШОДМОНОВ олган суратлар.