Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎЗИНГДАН ҚЎЙМАСИН, ХАЛҚИМ! Сардобага ёрдам штаби иш бошлади

×

 2020-05-05 15:21:39    883

PDF yuklash
Chop etish


Сирдарёнинг Сардобасини бугун ҳамма билади. Сардобаликлар учун қийин дамларда мамлакатимиздаги барча туман ва шаҳар аҳолиси ушбу юртдошларимизга кўмак беришга ҳаракат қилишяпти.

Кимдир уларга озиқ-овқат, кимдир кийим-кечак яна кимдир идиш-товоқ, бошқа биров кўрпа-тўшак жўнатяпти. Каналимиз орқали вилоятимиздан Сирдарёга юборилган саховат карвонлари ҳақида хабар бергандик.

Айни пайтда туманимизда ҳам Сардобага ёрдам штаби ташкил этилди. Штаб 39-мактаб (собиқ иқтисод коллежи) биносидаги Ёшлар иттифоқи кенгашида фаолият олиб боряпти.

–Ҳозиргина юртдошларимиз томонидан йиғилган озиқ-овқат, кийим-бош, кўрпа-тўшакларни бир машина қилиб, вилоят штабига ташлаб келдик, –дейди Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси У.Деҳқонов.

–Мана, Фарғонага бориб-келгунимизча юртдошларимиз яна анчагина буюмлар ташлаб кетишибди.

Ҳа, халқимизга ҳос фазилатлар шу кунларда намоён бўляпти. Ўзингдан қўймасин, халқим, деб бежиз айтмаган.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ