Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ
2020-03-20 11:40:53 1022
Азиз юртдошлар!
Дунёнинг юздан ортиқ давлатларида тарқалган коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши ва юртимизда бу касалликнинг илк аломатлари қайд этилгани ҳукуматимиз томонидан кенг оммага эълон қилинди.
Бу соҳага даҳлдор мутасаддилар оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилишиб, олиб борилаётган ишлар, бозордаги нарх-наволар, заҳиралар ҳақида батафсил ахборот бердилар.
Шундан келиб чиқиб, Сиз қадрли юртдошларга мурожаат қиламиз. Ҳеч қандай саросима ва ҳавотирга тушишга асос йўқ. Мамлакатимизда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан коронавирусга қарши кураш чоралари кўрилган бўлиб, бу борада ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан туманимизда бу борада тизимли ишлар ташкил қилинган.
Туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар жараёнида тузилмаларнинг барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаши, республика ҳудудида аниқланаётган ҳолатни, туманга кириб келишини олдини олиш, тарқалиб кетмаслиги учун барча зарурий профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этишда соғлиқни сақлаш муассасаларини тиббий жиҳоз, дезифекция воситалари, фавқулотда ҳолатда ўрин жойларига эга бўлган эҳтиёжни ташкил этиш учун барча керакли тадбирлар амалга оширилди.
Бу борада муаммо йўқ. Энди фақат Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусдан сақланиши учун ҳар бир фуқаро амал қилиши керак бўлган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга даъват этаман.
Қадрли юртдошлар!
Озиқ-овқат борасида ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ. Бозорларимизда озиқ-овқат мўл-кўл. Бу борадаги заҳираларимиз ҳам етарли. Озиқ-овқат ва дори воситаларининг нарх-наволарини кескин ошишини олдини олиш бўйича тумандаги тўртта сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотларнинг масъул шахсларидан иборат ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.
Бугунги Сизу бизнинг асосий вазифамиз эҳтиёткорлик ва ҳотиржамликдир.
Ёзёвон тумани ҳокими Й.БОЙИГИТОВ.