Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЭЗГУЛИК, ОБОДЛИК ЙЎЛИДА

×

 2020-03-20 11:36:20    1081

PDF юклаш
Чоп этиш


 Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 14-15 март кунлари ўтказилган “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳайрия ҳашарида туманимиз аҳли уюшқоқлик билан иштирок этдилар.

–Баҳор келиши билан маҳалла, кўча ва ҳиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш халқимизнинг азалий удуми, –дейди туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Тешабоева. –Икки кунлик ҳайрия ҳашарида 76 минг 130 нафардан ошиқ юртдошларимиз қатнашдилар. Уларнинг 43 минг 400 нафардан зиёдини ёшлар ташкил қилди.

Ҳашар кунлари 128 гектар майдон ободонлаштирилди. 74 км дан зиёд ариқ ва лотоклар тозаланди. 33 та қабристон, 11 та зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 58 минг 700 тупдан зиёд манзарали, 15 минг 200 тупдан зиёд мевали, 96 минг 500 тупдан ошиқ гул кўчатлари ўтқазилди. 64 минг 735 туп дарахтлар оқланиб, шакл берилди. 81 та оиланинг 3 минг 448 м3 уй-жойлари таъмирланди. Бунинг учун 18 млн. 839 минг сўм маблағлар сарфланди.

17 нафар ночор ва ёлғиз қарияларга 8 млн. 942 минг сўмлик моддий ёрдам берилди.

Эзгулик ва ободлик йўлида ҳайрия ҳашари бежиз “Обод юрт” дейилгани шу куни билинди. Юртдошларимиз Ватан ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ