Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ЙИЛЛИК МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
2020-03-12 08:54:09 1150
2020 йил, 28 февраль № 106 Ёзёвон шаҳарчаси
Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 йил 09/17/1010/0461-сон), шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида
қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро этиш учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субoектлари – юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги инобатга олинсин.
2. Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибига киритилган масъул шахсларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолиниши инобатга олинсин.
3. Комиссия зиммасига:
Техник кўрик давомида белгиланган жадвалдаги муддатларга риоя қилиш, транспорт воситаларини техник кўрикка тайёргарлигини, керакли жиҳозларни етказиб берилишини, туман мудофаа ишлари бўлимида рўйхатда турувчи транспорт воситаларига барча ҳужжатларни расмийлаштирилганлигига, автотранспорт воситаларини техник паспортларини, таъмирга киритиш рўйхатларни, ишга чиқиш ва қайтишни қайд этиш китобларини юритилганлигини текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилсин.
4. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил февраль ойидан - 31 август кунига қадар, юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари 2020 йилнинг 1 мартдан - 30 июнp кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ;
Тумандаги тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки маротаба, биринчи марта 2 мартдан - 29 июнгача, иккинчи марта 3 сентябрдан - 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин. Техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Тумандаги ташкилотлар раҳбарларига:
Тасаруфидаги автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрик комиссиясига ўз муддатида тақдим этиш вазифаси топширилсин.
7. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлар учун тўловларни ундирилишида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган тарифларга қатъий амал қилинсин.
8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 6 январдаги 871-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. “Марказий Фарғона” газетаси (А.Худойқулов)га мазкур қарорни расмий эълон қилиш ҳамда туман ҳокимлигининг веб – сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
10. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Й.БОЙИГИТОВ