Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲАМИША ЭЪЗОЗДАСИЗ, АЗИЗ АЁЛЛАР!

×

 2020-03-07 13:27:32    1052

PDF yuklash
Chop etish


8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами – қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. Биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Оналарга таъзим қиламиз. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва бўлиб қолади.

28-мусиқа ва санъат мактабида хотин-қизлар байрамига бағишлаб, туман тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзни олган туман ҳокими Й.Бойигитов барча иштирокчиларни, улар орқали жойлардаги хотин-қизларни байрам билан самимий табриклади. Шунингдек туман прокурори Б.Усмонов, туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Тошпўлатов ҳам сўзга чиқишиб, эзгу-тилакларни билдирдилар.

Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлган Дилбархон Шерматовага юксак нишон топширилди.

–Бу 50 мингдан зиёд ёзёвонлик хотин-қизларга берилган мукофотдир, –деди Д.Шерматова. –Эътибор учун аввало Президентимизга, қолаверса вилоят, туманимиз раҳбарларига раҳмат.

Вилоятда ўтказилган “Энг намунали шифокор оила” номинациясида ғолиб бўлган Мавлудахон Файзуллаевага диплом ва совғалар топширилди.

Хонобод МФЙда яшовчи Донахон Султонова ўғли хизмат қилаётган ҳарбий қисм қўмондонлигининг “Аскар онаси”га, Баҳор МФЙда яшовчи Маҳфузахон Мамажоновага ўғли таълим олаётган Фарғона Давлат университети раҳбариятининг “Энг намунали талаба онасига” ташаккурномалари тақдим этилди.

Ўз соҳасида узоқ йиллар фидокорона ишлаганлари учун Ёзёвон, Баҳор МФЙлари мутахассислари Суйдихон Сирожиддинова ва Ойдинхон Ўтановага миннатдорчилик билдирилиб, байрам совғалари топширилди.

Туман маданият бўлими, мусиқа ва санъат мактаби бадиий ҳаваскорлари томонидан байрам концерти намойиш этилди. Жонли ижродаги дастур хотин-қизларимизга байрам совғаси бўлди.

Тадбир сўнгида туман ҳокими ўринбосари М.Ҳатамов байрамни якунлар экан, барча аёлларимиз ва опа-сингилларимизни байрам билан табриклаб, уларга ўзининг самимий тилакларини билдирди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ