Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҲАРБИЙЛАР ҲАЁТИ БИЛАН ТАНИШУВ
2020-02-12 17:53:19 1255
Ёзёвон тумани прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган ёшлар вакиллари билан учрашув бу сафар ўзгача, ноанъанавий ташкилланди.
Туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Б.Усмонов туман халқ таълими бўлимида йиғилган ёшлар вакиллари билан учрашув чоғида уларга яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталди. Ҳамда, бугунги тадбир ҳаритаси билан таништирди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов, ХТБ мудири Ф.Йўлдашев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор Ж.Аҳмедов ва бошқалар ҳам ўзгача ташкил этилаётган бутун тадбирни қўллаб-қувватладилар.
Ёшлар туман прокурори ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида “Элегант” ўқув марказида бўлишди.
Ўқув маркази раҳбари Н.Бердимуродов бу ердаги шароит ва ўқув жараёнлари ҳақида сўзлаб берди. Энг қувонарлиси бу ерга ташриф буюрган ёшларни ҳомийлик асосида ўқитиб беришини айтди.
... "Элегант"да хурсанд бўлиб чиқиб, автобусга ўтиришиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувида Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмга йўл олдилар.
64-ҳарбий шаҳарчада жойлашган қисм командирлари ва хизматчилари ёзёвонлик ёшларни хурсандчилик билан кутиб олдилар.
Ёзёвонлик ёшлар ташрифи муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда сўз олган мезбону-меҳмонлар мустақил Ўзбекистон армиясининг ҳарбий салоҳияти, унда хизмат қилаётган ўғлонларнинг жасорати ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
Тантанадан сўнг йигит-қизларимизга ҳарбий кийим-бошлар тарқатилди. Кийимларини алмаштириб олишган ёшларимиз бир зумда ҳарбийларга айланишди қолишди.
Вақт тушликка яқинлашиб қолганди. Ёшларимиз ҳарбийлар ошхонасида улар билан ёнма-ён ўтириб, тушлик қилишди.
Тушлик маза бўлди.
“Пласт”га териб қўйилган жанговор техникалар билан танишув жуда қизиқарли бўлди. Ёшларимиз билан бирга жанговор машина ва қуроллар билан танишар эканмиз, армиямиз қудратли эканига яна бир бор ишондик. Оғир артилериядан тортиб, автомат, тўпончалар ҳақида ҳарбийларимизни саволга кўмиб ташлашди.
–Бу саёхат биринчиси ҳам оҳиргиси ҳам эмас, –деди туман прокурори Б.Усмонов. –Келгусида ҳарбий қисмларга маҳаллардаги уюшмаган ёшларни ҳам саёхатини уюштирамиз.
Саёҳат кун бўйи давом этди. Лекин ҳеч ким чарчамади. Ёшларимизнинг ёниб турган кўзларидан бугунги тадбир уларга маъқул бўлганини кўриш мумкин эди.
Ёшлар билан саёҳатда туман прокурори ёрдамчиси О.Холматов, туман ИИБ ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ катта инспектори, лейтенант С.Имомов, туман ёшлар иттифоқи кенгаши раиси У.Деҳқонов ҳамроҳлик қилдилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ