Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ва ёшлар
2020-02-04 16:44:32 1140
НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида 36-ихтисослаштирилган мактабдаги учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари М.Хатамов, З.Тешабоева ҳамда 1-сектор штаби аъзолари иштирок этдилар.
–Бугунги Ёзёвон ёшларидаги интилиш, билимга чанқоқлик, эртанги кунга ишонч жойлардаги учрашувларда яққол намоён бўляпти, –деди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Тешабоева.
Учрашувда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида ўтказилган шахмат-шашка мусобақаси ғолиблари тақдирландилар.
Шунингдек, учрашувда Ҳуршида Зайниддинова мактаб кутубхонаси китоб фондини бойитиш, Жаҳонгир Юсуфжонов мактабдаги маънан эскирган компьютерларини алмаштириш таклифларини билдиришди.
Билдирилган таклифларни амалга ошириш муддатлари белгиланиб, сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ