Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ БОШҚАРУВ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ
2020-01-31 13:09:16 1170
Кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида туман хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, профилактика инспекторлари, МФЙ раислари ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислари, ФХДЁ, “Оила” илмий-амалий маркази вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилди.
Президентимизнинг жорий йил 24 январдаги мурожаатномасида баён этилган масалалар юзасидан Сенатор Энахон Сиддиқова маъруза қилди.
Маърузачи ўз сўзида мурожаатномада тилга олинган аёлларни жамиятда фаоллигини ошириш, уларга кенг имтиёзлар бериш, таълим соҳасида бажарилиши кутилаётган вазифалар тўғрисида туманда амалга оширилиши керак бўлган юмушлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Чет элга турли мақсадларда чиқиб кетган хотин-қизлар, аёллар ўртасида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, ажримлар, ибратли оилалар ҳақида туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари Н.Обидова маъруза қилди.
Туманда хотин-қизлар билан ишлаш, тадбирлар ва фаол аёлларнинг туман ҳаётидаги роли, Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар ҳусусида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Тешабоева маъруза қилди.
Йиғилиш якунида юқоридаги масалалар юзасидан барча раҳбарлар масъулият ва шахсий жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда Юртбошимизнинг талаблари асосида жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришга келишиб олинди.
Фаол маҳалла мутахассисларига совғалар ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати