Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАСИ
2019-12-12 16:21:28 1070
Тобора янгиланиб, гуллаб-яшнаб бораётган туман маркази янги 2020 йил шукуҳи билан яшаяпти. Туман Деҳқон бозори қошида ташкил этилган Янги йил байрам ярмаркаси ҳам мўл-кўлчилик рамзи сифатида Ёзёвон марказига файз бағишлаб турибди.
—Янги йил байрам ярмаркасини ташкиллашда бизга чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик фермер хўжаликлари кўмаклашдилар,— дейди Деҳқон бозори бошқаруви раиси Ойбек Ботиров. — Барча маҳсулотлар нисбатан арзон нархларда сотилмоқда.
Чорвачиликка ихтисослашган “Юлдуз” фермер хўжалиги 36 минг сўмдан гўшт сотяпти. Асаларичилик хўжаликлари томонидан сотилаётган асал маҳсулотлари ҳам дўкон ва бозорлардагидан анча арзон. Айниқса. болажонларга аталган совғалар жуда харидоргир.
2020 йил байрамлари кўп юртимизга янада фаровонлик, файз-барака олиб келсин!
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ