Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"БИРМИЗ, ҚЎЛНИ-ҚЎЛГА БЕРАМИЗ!"
2019-12-04 15:46:36 1056
Туман марказий ўйингоҳида юқоридаги шиор остида Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партиясинингсайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда партия томонидан илгари сурилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодлар, партия хайрихоҳлари иштирок этдилар.
Дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Жаҳонгир Мамажонов партиянинг ғояси, унинг олдида турган вазифалар, мақсадлар тўғрисида гапирди. УзМТДпнинг туман кенгаши раиси Фахриддин Йўлдашев партиянинг сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳақида сўзлади.
Сайловолди тадбирида ЎзМТДП вилоят кенгаши вакили Муаттар Акбарова қатнашди ва сўзга чиқди.
Тадбир давомида хушовоз хонандалар ижросида куй-қўшиқлар янгради.
ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ