Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚИШКИ МАВСУМ ЯҚИН
2019-11-01 12:26:28 1110
Туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида бўлган электр тармоқлари, электр қурилмалари ва биноларни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлашни ҳамда уларни қиш мавсумига ўз вақтида ва сифатли қилиб тайёрлаш устувор вазифамиздир. 2019 йилда 57 дона трансформатор, 34,8 км юқори ва паст кучланишли ҳаво линиялари мукаммал таъмирланди. 7 дона қўшимча трансформатор пункти қурилди. 19,2 км юқори ва паст кучланишли электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинди, 4,4 км 0,4 кВ кабел линиялари қурилди, 6,5 км узунликда юқори кучланишли Сойбуйи узатмасига янги тармоқ қурилиб ишга тушириш арафасида.
"Обод қишлоқ" дастури бўйича 11 та трансформатор, 8 км юқори кучланишли ва 13,9 км паст кучланишли ҳаво линиялари мукаммал таъмирланди. 5 та трансформатор пункти, 11,6 км юқори кучланишли, 7,6 км паст кучланишли хаво линиялари реконструкция қилинмоқда.
Қишга тайёргарлик ёки мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида маҳаллаларга бориб иш ташкил қилишларида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва истеъмолчиларимиз электр тармоқлари муҳофаза майдонига экилган дов-дарахтлардан тозалашга амалий ёрдам беришлари зарур. Линиялар дарахтдан тозаланмаса, салқи симлар тортилмаса, шамолда дарахтлар линияга тегиб, симларнинг узилиши ҳамда трансформатордаги коммутация қурилмаларини куйиши натижасида аварияли ўчишлар содир бўлиб, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда узилишлар бўлиши мумкин.
Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларига асосан электр тармоқларини ҳаво электр узатгичлари, нимстанциялар ускуналарини эҳтиётлаш, улардан инсонларнинг нобуд бўлишини олдини олиш, мақсадида электр тармоқлари остида қуйидаги ишларни амалга ошириш электр таъминоти корхонасининг ёзма рухсатисиз тақиқланади:
Кўчалар ва майдонларда ўзбошимчалик билан қазиш ишларини амалга ошириш, иморатлар қуриш ва бошқа қурилиш ишларини амалга ошириш, юк кўтариш механизмлари ёрдамида электр тармоқлари остида ҳар қандай ишларни бажариш, ҳашак, сомон, ўтин ва бошқа материалларни тўплаб қўйиш, ўт ёқиш, баланд дарахтларни кесиш, электр тармоқлари яқинига дарахт кўчатларини ўтказиш, нимстанциялар ҳудудларига кириш, таянчларга чиқиш ва бошқа ишларни амалга ошириш тақиқланади.
Электр энергияси давлат мулки. Ундан рухсатсиз хонадонларни иситиш учун фойдаланмаслик, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш, ҳамда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Ана шунда қишни беталофат ўтказиб, электр таъминотида узилишлар бўлмайди.
М.ҒОФУРОВ,
туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи.
С.УМАРОВ,
туман ФВБ бошлиғи,
подполковник.
С.МАШРАПОВ,
туман ЁХБ инспектори.