Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЧЕМПИОН БЎЛИБ ҚАЙТИШДИ

×

 2019-10-29 09:32:52    1000

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон полвонлар юрти. Ўз даврида полвонларимиз довруғи республикадан оша хорижий давлатларда ҳам машҳур бўлган.
Бугунги кунда ҳам ёш полвонларимиз ота-боболарининг анъаналарини давом эттирмоқдалар. Болалар спорт мактабининг Адҳам Мўйдинов, Маъмуржон Сулаймонов, Асадулло Муродов, Манзура Мўйдинова каби мураббийлар белбоғли кураш бўйича тарбиялаётган ёш полвонлар Наманганда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида ўзларини кўрсатишди. 2006-2007 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасидаги бу мусобақада Изатилло Абдукаримов I ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Маматкаримов Аслонбой II ўрин, Абдуназар Жўрабоев ва Райхона Маматкаримова эса фахрли III ўринни эгаллаб, совриндор бўлишди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати