Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТИЛ БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ
2019-10-29 09:29:21 1169
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 30 йил тўлди. Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.
Кечагидек эсимизда 1989 йил 21 октябрда тил байрами Ёзёвонда бошқача нишонланганди. Байрам қўшалоқ бўлганди. Ёзёвон Қўштепа (Оҳунбобоев) туманидан ажралиб, мустақил туман сифатида ўша кунлари йиллик пахта тайёрлаш режаси бажарилганди. Фидоий зиёлилар Иброҳимжон Ҳалилов, Жабархон Мамадалиев, Ҳайдарали Йўлдашев, Турғунбой Ҳолиқов, Назиржон Раҳимов ва кўплаб устозларни хурсандчилиги ҳали ҳануз кўз олдимиздан кетмайди.
Бу йил ҳам турли жамоаларда, мактабларда, кутубхоналарда ва бошқа кўплаб жойларда тадбирлар ўтказилди. 27,-36-мактаблардаги тадбирлар айниқса ғоят қизиқарли бўлди.
Тил – ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати