Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МИБ ходимига муштумзўрлик қилган шахсларга суд ҳукми ўқилади
2024-11-12 14:08:45 625
Ҳурматли фуқаролар, қонун олдида барча баробар!
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси – “Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”.
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш — уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бироқ бу ҳақда айрим фуқароларимиз беҳабар эканлиги кўринади...
Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қонун билан белгилаб кўйилган қатор вазифалари борки, уларнинг асосийси суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдир. Суд ҳужжатлари эса турли шакл ва мазмунда бўлади. Қисқа айтганда қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ишлар ҳам бор, шу билан бирга, номулкий тусдаги ижро ҳужжатлари ҳам талайгина. Улар бола олиб бериш, бола кўриштириш уй-жойга киритиш ва чиқариш, ноқонуний қурилмаларни бузиш кабилар.
Бир қарашда вазифаси енгилдек туюладиган ушбу ходимларнинг елкасидаги масъулият анчайин залворли экани айнан номулкий ижро ҳужжатлари ижроси жараёнида яққол кўзга ташланади.
Бир ҳақиқатни айтиб ўтишни лозим топдим Мажбурий ижро бюросидаги давлат ижрочилари ҳуқуқ амалиётидаги энг оғир ва “энг энг машақатли ишлар”ни бажарадилар. Судлар ва бошқа ваколатли давлат органлари қарор чиқариб беради, лекин бу қарорларнинг ижросини амалга ошириш энг масъулиятли ишлардир.
Абдуҳолиқ Тоджиддинов,
МИБ Ёзёвон туман бўлими бошлиғи.