Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёзёвон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокиминги биринчи ўринбосари А.Эралиевнинг ҳисоботи.
2024-11-12 13:25:15 641
1. Бандлик дастури ижроси (ПҚ-7):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ 7-сонли қарори билан Ёзёвон туманида 2024 йилда яратиладиган янги иш ўринлари режалари қабул қилинди.
Қарорга асосан, туманда 2024 йилда жами 17 минг 633 та, шундан доимий 4 минг 738 та, мавсумий 9 минг 824 та, вақтинчалик 3 минг 71 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Соҳалар кесимида:
ҳудудий инвестиция лойиҳалари ишга тушириш йўналишида- 617 та хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш йўналишида- 5 800 та қишлоқ хўжалиги йўналишида-10 889 та қурилиш йўналишида-327 та
Қарорга асосан, жорий йил январь-сентябрь ойи якуни билан Ёзёвон туманида платформага 15234 та иш ўринлари киритиш режаси белгиланган бўлиб, амалда 16378та (108 фоиз) иш ўринлари яратилиб, ҳисоботлар киритилди.
Жумладан;
Хизмат кўрсатиш соҳасида иш ўринлари режаси 4393 та бўлиб, амалда 4591 та (105 фоиз) Қишлоқ хўжалиги соҳасида-иш ўринлари режаси 10281 та бўлиб, амалда 10989 та (107 фоиз) инвестиция лойиҳалари бўйича иш ўринлари режаси 300 та бўлиб, амалда 300 та (100 фоиз)
Қурилиш соҳасида иш ўринлари режаси 260 та бўлиб, амалда 498 та (192 фоиз) га бажарилди.
2. “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари бўйича:
- “Сайхунобод” тажрибаси (микролойиҳа, ўзини ўзи банд қилиш, ЯТТ ташкил қилиш, деҳқон хўжаликларини рўйхатдан ўтказиш, легаллаштириш) бўйича 2-ярим йилликда 33 та маҳалларда 662 та 21 428 млн. сўмлик микролойиҳалар амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 522 та 15 247 млн. сўмлик микролойиҳалар амалга оширилди.
Шундан октябрь ойида 99 та 3267 сўмлик микролойиҳалар амалга ошириш белгиланган бўлиб амалда 101 та 2 201 млн сўмлик микролойиҳалар амалга оширилди.
- “Уйчи” тажрибаси тадбиркорлар ва банк мижозлари билан учрашув ўтказиш, уларни муаммосини ҳал қилиш ва иш ўрни яратиш бўйича йиллик режа 909 доимий иш ўринлари яратиш белгиланган. Апрель-октябрь ойлари давомида амалда 794 та 87 фоиз иш ўринлари яратилди.
- “Зарбдор” тажрибаси асосида саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида камида 5-7 тадан «драйвер» лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда йил якунига қадар “драйвер” лойиҳаларни ишга тушириш вазифалари юклатилган бўлиб, Ёзёвон туманида жами 21 та “драйвер” лойиҳалар шакллантирилиб, уларда жами 510 та иш ўринларини ташкил этиш белгилаб олинган. Шундан;
- саноат йўналишида 11 та лойиҳада 378 та иш ўрин белгиланган.
- хизмат кўрсатишда 10 та лойиҳада 132 та иш ўринлари яратиш режаси, амалда 17 та лойиҳада 356 та иш ўринлари яратилди.
- “Ғиждувон” тажрибаси саноатни юқорига ўстириш 2-5 қаватли саноат бинолари ташкил қилиш бўйича 6 та маҳалларда жами 90 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 594 та иш ўрни яратиш белгилаб олинган. Белгиланган режа ижроси бўйича ҳозирда 7 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, бунинг натижасида 594 та иш ўрни яратиш белгиланган.
3. Банк кредитларини ўзлаштирилиши:
- ПҚ-306 бўйича йиллик режа 100 фоизга бажарилади, 9 ойлик давомида 194 та тадбикорлик субектларига 18.5 млрд.сўм ажратилди,
Оилавий тадбиркорлик бўйича йиллик режа 100 фоизга бажарилиб, 9 ойлик давомида 11.500 млн. сўм, йил якуни билан 14 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилади.
Бизнесга биринчи қадам бўйича йиллик 82 та ўзини-ўзи банк қилган фуқароларга 410 млн. сўм кредитлар ажратилди.
- Муаммоли кредитларнинг қайтарилиши (йиллик режа ижроси, 9 ойлик ижро, йил якуни).
4. Ижрага берилган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича:
Туман бўйича 2022 йилдан жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар аукцион савдолари орқали деҳқончиликни ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида 8,3 минг нафар аҳолига 1.58 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Жумладан:
2022-2023 йиллар давомида 8,1 минг нафар аҳолига 1,5 минг гектар (23.11.21 й. ПҚ-20) ер майдонлари ажратилган.
Топшириққа кўра, 2022-2023 йилларда ажратилган ер майдонларида экилган экинларни геолокацияси ва фоторасмларини онлайн-маҳалла платформасига жойлаштириш орқали мониторинг қилиниши йўлга қўйилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан деҳқон хўжаликларига ажратилган 1,2 минг гектар (ажратилган ерларнинг 87 фоиз) майдонлар бўйича экин экиш ҳолати хатловдан ўтказилди.
Натижаларга кўра, туман бўйича ўрганиб чиқилган 1,2 минг гектар ер майдонларининг 1,01 минг гектарида (95 фоиз)экин ишлари ташкил этилган.
Тижорат банклари билан ҳамкорликда “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 3 та маҳаллада 27,2 гектар ер майдонини қамраб олган 3 та лойиҳа амалга оширилди (экин экилган).
Шакллантирилган намунавий лойиҳаларнинг 2 таси (2 та маҳаллада 16,5 гектар) 5 гектардан 10 гектаргача бўлган контурларда, 1 таси (1 та маҳаллада 10,7 гектар) 10 гектардан юқори контурли ер майдонларида ташкил этилмоқда.