Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон тумани ҳокими қарори

×

 2024-10-02 09:58:37    719

PDF yuklash
Chop etish


2024 йил 27 сентябрь        254-11-165-Қ/24 


   ЁЗЁВОН  МФЙ  ҲУДУДИДАГИ АЛИШЕР НАВОИЙ КЎЧАСИ ТУМАН МАРКАЗИЙ ШИФОХОНА ҲУДУДИГА  ,,3.27-ТЎХТАШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ" БЕЛГИСИНИ ЎРНАТИШГА РУХСАТ БЕРИШ  ТЎҒРИСИДА 


   Ёзёвон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан берилган мурожаатни ўрганиб, туманнинг Ёзёвон МФЙ, Алишер Навоий кўча туман марказий шифохонаси ҳудудидан ўтган 200 метрлик автомобиль йўлида автомобиллар тартибсизлиги вужудга келиб, фуқаролар хавфсизлигига жиддий сабаб бўлаётганини инобатга олиб, ушбу йўлда транспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини ҳамда аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш, «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонуннинг 7, 20- моддалари, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунининг 4, 7-моддаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарорига сосланиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддалари ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Ёзёвон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан 2024 йил 4 июль куни берилган алоқа хати инобатга олинсин. 2. Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ў.Хайдаров) туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи (Й.Ибрагимов) Ёзёвон МФЙ Алишер Навоий кўчаси ҳудудидан ўтган 200 метрлик автомобиль йўлининг АмирТемур ва Ал Фарғоний кўчаларининг Алишер Навоий кўчасига кириш қисмига белгиланган тартибда, транспорт воситалари ҳаракат хавфсизлиги ҳамда аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида «3.27–Тўхташ тақиқланган» йўл белгиларини ўрнатсин. 3. Туман ички ишлар бўлими (У. Икромов)га ушбу ҳудудда ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур йўл белгиларига қатъий риоя қилиниши ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилсин. 4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Худойқулов) ҳокимлик расмий веб сайти ва «Марказий Фарғона» газетасида ушбу қарорни нашр этилиши ва жойлаштирилишини таъминлансин. 5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Бекмирзаев зиммасига юклансин.

Туман ҳокими  Д. Джалилов