Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЖАРАНГЛАДИ, СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ!

×

 2024-05-25 11:04:19    68

PDF yuklash
Chop etish


  2023-2024 ўқув йилида Ёзёвон туманидаги 40 та мактабни 2216 нафар 4-, 1858 нафар 9-,  1131 нафар 11-синф ўқувчилар битиришяпти. Сўнгги қўнғироқ тадбирларига пухта тайёргарлик кўрилиб, уюшқоқлик билан ўтказилди.      Марказий Фарғона маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4- мактабда ўтказилган тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов иштирок этди. Тадбир давлат мадҳияси билан бошланди. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек мактаб битирувчиларига мустақил ҳаётда ўз ўрниларини топиб, эл-юрт равнақи йўлида хизмат қилувчи ўғил-қизлар бўлиб етишишларини тилади.     Фаол устоз ва ўқувчиларга мақтов ёрлиқлари, ташаккурномалар топширилди. Битирувчи 11-синф ўқувчилари устозларига миннатдорчилик дил сўзларини айтишди. Мактаб бадиий ҳаваскорлари концерт дастурларини ижро этишди. Кутилган, қалбларни титратувчи сўнгги қўнғироқ жаранглади. Икки оғиз 4-мактаб ҳақида:  кейинги йилларда 240 ўринли ўқув биноси таъмирланди. 210 ўринли янги бино қурилди. Моддий-техника базаси яхшиланиб, ўқув жиҳозлари тўлиқ янгиланди. 2021 йилда 1- тоифали 1, 2-тоифали 5 нафар устоз ишлаган бўлса, ҳозирда халқаро тан олинган махсус сертификатга эга  5, олий тоифали 2, 1-тоифали 8, 2-тоифали 13 нафар устоз ёшларга дарс беришяпти. Битирувчиларининг олий ўқув юртига кириши 2021 йилда 33, 2022 йилда 40, 2023 йилда 50 фоизни ташкил қилган. - 2024 йилда бу рақамни камида 60 фоизга чиқарамиз,-дейди мактаб директори Улуғбек Исақов.