Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ГЕРМАНИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЁЗЁВОНГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРЯПТИЛАР

×

 2024-05-02 09:19:04    73

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон туман ҳокими Дилшоджон Джалилов қуёшдан экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш билан шуғуланувчи германиялик ишбилармон доира вакилларини қабул қилганлиги ҳақида аввал хабар бергандик. 
Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Business adminstration mechanical engeneering environmental protection, Мechanical engeneering project managament компаниялари раҳбарлари  Харинг Фред, Ҳейл Олаф,  мутахассис Эким Корапчи ўғли  қатнашишди. 
    Туман ҳокими олмониялик ишбилармонларга Ёзёвон туманида лойиҳа режалаштираётганликлари ва қизиқиш билдирганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Меҳмонларга туман табиий шароити--қум барханлари, сув омбори,  А373-халқаро йўл ҳақида маълумотлар берди. Ҳоким электр энергиясидаги узилиш ва етишмовчилик бўлаётган айни дамда экологик яшил энергия зарурлигига эътибор қаратди. 
    Меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, ўз имкониятлари ҳақида гапириб бердилар. Бир гектар ерга ўрнатилган қуёш батареясидан бир мегабайт электр энергияси олиш, 10 ва ундан катта майдонда ҳам яратиш имкониятларини айтишди.        Туман ҳокими Д. Джалилов  А373- йўли бўйидан,  Тошҳовуз-2  кичик саноат зонасидаги беш гектарли майдонлар таклиф қилди.    Германиялик ишбилармонлар Ёзёвон тумани бош қурилиш режаси билан ҳам танишдилар.
    Қабулда туман ҳокими биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиев, инвестиция, кадастр бўйича мутахассислар қатнашдилар.