Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


​​АЛИМЕНТ ЭВАЗИГА УЙ ХАДЯ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-07 19:41:39    180

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда МИБ Ёзёвон туман булими томонидан фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон бор, унинг дарду ташвиши мужассам.

Жумладан,бўлим бошлиғи А.А.Саттаров томонидан “Ишонч телефони” ва юқори турувчи органларга кўплаб мурожаат йўловчи фуқаро Ш.С.нинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида қарздорнинг яшаш хонадонига бориб тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 08.02.2021 йилдаги. қарздор Х.У.дан ундирувчи С.Ш.фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздор даромадлаарининг 1/2 қисми миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ёзёвон тумани бўлими иш юритувига 11.02.2021 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ҳамкор ташкилотларда “МИБ-Портал” дастури орқали сўровномалар юборилган бўлсада, олинган маълумотларга кўра қарздорнинг мол-мулки аниқланмаган.

Қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, ундирувчи Ш.С. томонидан “Ишонч телефон”лари ва юқори турувчи органларга бир неча бор алимент ундирилиши юзасидан мурожаатлар йўлланган.

Ундирувчининг мурожаатларини ўрганиш давомида, қарздор У.Хатамовнинг алимент тўловидан бўлган қарзи 5,8 млн. сўмни ташкил этиши аниқланиб, мазкур қарздорликни ундириш мақсадида қарздорнинг яшаш манзили Ёзёвон тумани туманида жойлашган уйга 18.05.2023 йил куни борилиб, қарздорнинг моддий яшаш аҳволи ўрганилган.

Олиб борилган тушунтиришлар натижасида, қарздорнинг отаси Н.Х. томонидан ўзига тегишли бўлган Ёзёвон тумани”Марказий Фаргона” кўчасида жойлашган ер участкаси ҳудудидан 10 сотих ер майдонини 2 хона уйи билан алимент қарздорлиги ва олдиндан тўлови учун келини Ш.С.га хадя қилинишига эришилди.

Ўтказилган тадбирга Ёзёвон тумани кадастр бўлими вакиллари, Марказий Фарғона МФЙ фаоллари жалб этилиб, ховли-жойнинг ўлчаш ишлари ундирувчи Ш.С. иштирокида амалга оширилди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Н.Х. ва Ш.С.лар ўртасида хадя шартномаси тузилиб, Ёзёвон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси Ж.Абдуллаев томонидан нотариал тартибда тасдиқланди.

МИБ Ёзёвон туман бўлими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram