Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАКЛИФ ВА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
2023-05-24 13:34:24 211
Маҳаллалар инфра тузилмаларини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иш ўринларини яратиш, маҳаллаларда тадбиркорлик субъеткларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари Анваржон Абдуллаев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиев бошчилигида маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига иштирок этишди.
Асосий масала сифатида маҳаллаларда ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари, яратилган ишчи ўринлар ҳамда келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлашилди.
Янги ташкил этилган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги аҳолини ижтимоий ҳаётини яхшилашга, оғир ҳудудларни ҳолатини яхшилашга, маҳалладаги ишсизлар сонини камайтиришга хизмат қилади.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ