Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН
2023-05-23 15:46:24 193
Ёзёвон туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг 4 ойида: иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси юзасидан 8 та текшириш ва таҳлиллар ўтказилиб, натижаси бўйича жойларга 5 та тақдимнома киритилган. Прокурор қарори ва тақдимномаси бўйича 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.Ғайриқонуний ҳуқуқий ҳужжатларга 5 та протест келтирилиб, 25 нафар шахс огоҳлантирилган.Судларга 22 та ариза, та маъмурий ва қўпол қонун бузилиши юзасидан 4 та жиноят иши қўзғатилган, қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари натижасида 230 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилган.Хусусан, жорий йилнинг март ойида солиқ қонунчилиги бўйича текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича 5 та протест келтирилиб, қонунга зид ҳужжатлар қонун талабига мувофиқлаштирилган.Туманда ёнилғи, энергоресурсларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси юзасидан 2023 йилнинг март ойида 242,8 млн. сўмлик 14 та улгуржи истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергия ва 47,6 млн. сўмлик 1 та улгуржи истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ учун тўланмаган муддати ўтган дебитор қарздорликларни ундириш ҳақида Иқтисодий ишлар бўйича Марғилон туманлараро судига ва ФИБ Марғилон туманлараро судига электр энергиядан 19,9 млн. сўм дебитор қарздорликни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш ҳақида 7 та ариза киритилиши таъминланган.Муаммоли кредитларни сўндириш борасида 2023 йилнинг апрель ойида ўтказилган назорат тадбирида тумандаги “Янгибўстон” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси А.Каттабеков ва бошқалар 6 нафар фуқаролар номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган 142,8 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.Қурилиш соҳасида ўтказилган текширишда, бюджетга 540,2 млн.сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, 4 та маъмурий ва қўпол қонун бузилиши юзасидан 2 та жиноят иши қўзғатилган, 13 нафар шахс огоҳлантирилган ва жойларга 2 та тақдимнома киритилиши таъминланган.
А.РУСТАМОВ,туман прокурорининг катта ёрдамчиси.