Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


70 ТУРДАГИ 70 КИТОБ

×

 2023-05-12 14:53:50    210

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2- умумтаълим мактабида «Китобсевар миллат» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Хатамов очиб берди ҳамда бугунги кунда ёшларимиз тарбиясида китобнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида  7- умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрлаб келинган дастурлар тадбирга ўзгача файз киритди.
Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан  39 та умумтаълим мактабларининг ҳар бирига 3 миллион 500 минг сўмлик, жами 136 млн 500 минг сўмлик 70 номдаги 2730 дона китоблар харид қилиниб,  мактабларига совға қилинди.
Албатта ҳар бир китоб мактаб ўқувчилари учун янги билимлар ва янгича олам улашади. 
Маҳмуджон ОЛИМОВ. 
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ