Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


POSKO МУТАСАДДИЛАРИ ҲИСОБ БЕРДИ

×

 2023-05-12 14:47:37    191

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон туман кенгаши котибятида ЎзЛиДеП  туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг иш режасига асосан,  туманда  фаолият юритиб келаётган "POSCO INTERNATIONAL TEKISTIL" MCHJ кластери раҳбарятининг Фарғона вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 февраль кунги  ишонч хатида МЧЖ томонидан 100 млн доллар инвестиция киритиб, 5000 та янги иш ўрни яратиш бўйича  2022-2023 йиллар мобайнида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳисоботни ҳамда янги иш ўринлари яратиш эвазига туманда ишсизликни бартараф этишга кўмаклашиш ишлари бўйича МЧЖ директорининг кластер бўйича ўринбосари Учқун Ҳакимжонов ҳамда кадрлар  бўлими бошлиғи Ҳусниддин Абдувалиевнинг ахборотлари тингланди.        Учқун Ҳакимжонов хорижий корхона тарихи, унинг ривожланиши, ўтган бир йил давомида Ёзёвон туманида амалга оширилган ишлар ва режалар ҳамда маҳаллий ҳокимят билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида депутатларга маълумот берди. 
    --Юқори Сойбўйида пахтани қайта ишлаш заводи билан бирга фермерлар маркази, ўқув маркази қуриляпти,-деди ахборотчи.--Фермерлар учун бухгалтерия маркази, банк хизмати шу ерда кўрсатилади. Ўқув марказида тор доирадаги мутахасислик, тил ўргатиш курслари очилади. Завод, фабрика бўлгач, мутахассислар керак.Улар шу ерда тайёрланади. Ижтимоий соҳа бўйича 2-3  минг киши иштирокида спорт кунлари ташкилланади. Чет эллик мутахассислар иштирокида туман аҳолиси учун бепул кўз жарроҳлик операциялари ўтказишни режалаштиряпмиз.     Кадрлар бўйича мутахассис  Юқори Сойбўйи МФЙда бунёд этилаётган пахтани қабул қилиш хамда қайта ишлаш заводига  ҳозиргача 257 нафар ишчи қабул қилингани, тўлиқ ишга тушгач, бу рақам 850 га етишини айтди. Қолаверса, ёғ-мой заводи, нотўқима матолар фабрикалари қурилади. 
   Депутатлик гуруҳи эшитуви жудаям бахс- мунозараларга бой тарзда ўтди. Депутатлар меҳмонларни саволлар билан кўмиб ташлашди. 
 Эшитувда фуаролар ишга қабул қилиш бўйича  бир қатор бюрократик тўсиққа учраётганликлари, янги иш ўринларига "Аёллар дафтари", "Темир дафтари", " Ёшлар дафтари"га киритилган фуқороларни қабул қилиниши,  Меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ишга қабул қилишни шаффофлигини таъминлаб, бу борада намуна бўлишни, касб-ҳунар мактаблар эъхтиёжидан келиб чиқиб, йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш жараёни тадбиқ қилиниши, 2022 йил  фермер хўжаликлардан бўлган қарздорликларни сўндириш, янги инновацион технологияларни қолоқ фермерларда жорий қилиб унумдорликни ошириш, МЧЖ манзилини тезроқ туманга олиб келиб, у томонидан тўланадиган солиқларни  жалб қилиш тадбирларини кўриш масалалари кўтарилди.  Кўтарилган масалалар бўйича туман сессиясига масалалар киритилиши тўғрисида келишиб олинди. 
   Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.