Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲАР ҚАНЧА ЭЪЗОЗЛАСАК КАМ

×

 2023-05-11 17:46:17    135

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими ташаббуси билан уч йилдан буён ўтказилиб келинаётган  ,, Оналарга эҳтиром" фестивали доирасидаги тадбирлар туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан яхши ташкилланаётганини эътироф этиш лозим. 24-ДМТТ жамоасида ҳам фестивал тадбири гўзал тарзда нишонланди.
  Файзли ташкилланган байрам тадбирида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бош ҳокимият вакиллари, ташкилотда фаолият олиб бораётган ходимларнинг оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Байрамда туман ҳокими барча оналарни табриклаб, бунданда юксак эҳтиромларга лойиқ эканликларини,  юртимиздаги тўкин-сочинлик,  фаровонлик онахонлар дуолари туфайли эканлигини айтиб, ўзининг тилакларини билдирди.
Шунингдек тадбирда ҳокимият вакилари, ташкилот раҳбарлари ҳам сўзга чиқишиб, йиғилган оналарга ширин тилакларини изҳор этишди.
Файзли дастурхон атрофида созандаларнинг куй-қўшиқларига ташкилотнинг жажжилари, йиғилганлар чиройли рақсларини намойиш этдилар.  
Тадбирнинг энг унутилмас лаҳзаларида ташкилот ходимлари оналарига,  устозларига ўзларининг дил сўзларини айтишиб, гулдасталар ҳадя этдилар.
ДМТТда ўтказилган  ,,  Оналарга эҳтиром" тадбири эсда қоларли, яхши ўтказилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ