Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими сайёр қабули

×

 2023-05-11 17:44:29    109

PDF yuklash
Chop etish


ЎЗ МУДДАТИДА ВА СИФАТЛИ  
   Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда ҳоким ўринбосарлари, коммунал ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.      Туман ҳокимига фуқаролардан деҳқончилик қилишга ер,  чорвачилик учун кредит, электр тармоқлари тортиш, ариққа дарбоза ўрнатиш, даволаниш учун ёрдам, уй-жойини таъмирлаш, тадбиркорлик қилиш учун саноат зонасидан жой, ҳовлисидан ўтган юқори кучланишли электр тармоғини кўчиришни сўраб мурожаатлар тушди.  Мурожаатчилар нафақат Қўрғонча, балки Сувлиариқ, Истиқлол, Тошҳовуз маҳаллаларидан келишганди.     Ҳар бир мурожаат бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ўз муддатида ва сифатли бажариш вазифаси юклатилди. 
   Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.