Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТЕРИМ БОШЛАНДИ

×

 2023-05-06 17:10:24    170

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда пиллачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Бу йилги мавсумда 2 минг 34 қути ипак қуртини асосан плёнка остида парваришланди. Натижада пиллакорлар вилоятимизда биринчи бўлиб чилги ҳосилни териб, топширишмоқда.
– Пилла етиштиришнинг плёнка усули афзалликлари кўп, – дейди “Ёзёвон агропилла” МЧЖ бош ҳосилоти Йўлдашали Исабоев. – Бунда намлик яхши сақлангани сабаб, барг озуқаси исроф бўлмайди. Энг асосийси, анънавий усулга нисбатан пилла тез етилади. МЧЖ билан пилла етиштириш бўйича шартнома тузиб, янги услубда иш ташкил қилган 226 та фермер хўжаликлари ва 600 нафардан зиёд касаначилар шартномада белгиланган пиллани ошиғи билан етиштиришмоқда.
Туманда узоқ йиллар давомида ипак қурти парваришлаб, бунинг устаси бўлиб кетган тажрибали пиллакорлар кўп. Чўлигулистон МФЙда яшовчи Суйдихон она Раҳмонова ана шундай тажрибали пиллакорлардан саналади. Жорий йил ҳам турмуш ўртоғи, ўғллари, келинлари билан 3 қути ипак қурти парваришлашди. Онахоннинг бугунги қувончи чексиз. Тумандаги пилла териш мавсуми айнан унинг хонадонидан бошланди.  
Туманимизда ушбу мавсумда 118 тонна чилги ҳосил етиштириш кўзланган. Етиштирилган ҳар бир килограмм пилла учун қабул жойида 32 минг сўмдан пул бериш белгиланган. 
Хирмонингизга барака, ёзёвонлик миришкорлар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ