Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Футбол
2023-05-03 16:36:35 204
ЯНГИ МАВСУМДА ЯНГИ НОМ БИЛАН
Юртимизда спортга бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, оммавий спорт ўйинларига. Бу борада туманимизда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унда ҳар бир шаҳар ва туманларда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш ва вилоят биринчиликларида иштирок этувчи футбол жамоаси бўлиши кераклиги айтилган.
Туманимизда футбол ўйинини ривожлантириш бўйича анча аввал амалий ишлар бошлаб юборилган. Маҳалла, туман биринчиликлари, секторлар кубоги ўйинлари бунга яққол мисол бўла олади.
Ҳўш, вилоятда иккинчи лига ўйинлари доирасида туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоамизнинг ахволи қай ахволда? Туманимиз номини муносиб ҳимоя қила олишадими? Бу саволларга жавоб олиш мақсадида Ёзёвон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб, ҳақиқий ҳолатни билдик.
–Аввало Ёзёвон футбол мактаби тарбияланувчиларининг эришган ютуқлари ҳақида гапирсак, – дейди футбол мураббийи Фурқатжон Қўчқоров. – Мактабимиз тарбияланувчиларидан Аброр Исмоилов, Абдужамол Исроилов, Мирзоҳид Мирзаолимов супер лига ўйинларида ўйнашмоқда. Ёшларимиздан “Нефтичи”нинг ёшлар жамоасида(Ю-19) Ҳасан, Ҳусан Умрзақов, Жўрабек Жўраев, “Насаф”нинг ёшлар жамоасида Шаҳризод Шарофиддинзода тўп тепишмоқда. Шунингдек, вилоят футбол маҳорат мактабида 14 нафар, Олимпия ва паролимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 4 нафар ёшларимиз тарбияланишмоқда. Бундай иқтидорлар туманимизда исталганча топилади. Эришилаётган ютуқларда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарларининг ёрдами катта бўлмоқда. Улар футболга бефарқ эмас. Моддий-техник базамизнинг яхшиланишида, футбол ўйинларида қўллаб-қувватлаб туришади. Ҳозир Ёзёвон БЎСМ футбол тўгаракларида 8 нафар мураббий қўл остида 12-14 ёшгача 150 нафар, 16-18 ёшдаги 60 нафар аъзо шуғулланмоқда.
Ўтган йилларда 2-лига ўйинларида туманимиз футболчилари муносиб иштирок этишганини барчамиз кўрдик. “Ёзёвон лочинлари” яхши ўйин кўрсатишди. Вилоятда 4-ўринни эгалашди. Бу йил янги мавсум олдидан янги ном остида “Ёзвон БЎСМ” жамоаси ташкилланмоқда. Мавсум олдидан жамоага омад тилаймиз. Туманимиз шаънини янада кўтаришиб, 2-лига ғолибига айланишсин. Бу йўлда барчамиз футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.