Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАСАН-ХУСАНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-05-01 17:07:32    144

PDF yuklash
Chop etish


Янги Ўзбекистон массивида қуриб битказилган янги кўп қаватли уйдан икки хонадоннинг калитлари  Меҳрибонлик уйлари собиқ битирувчиларига давлатимиз раҳбарининг  совғаси сифатида топширилди.
   Президентимиз томонидан юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда
   Ёзёвонлик Меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчилари, айни пайтда Тошкент техника университети битирувчи курс талабалари  Хасан-Хусан Муҳиддиновлар ҳам ушбу амалий ғамхўрлик натижасида  ўз уйларига эга бўлдилар. Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган ва ўз номларига расмийлаштирилган хонадонлар калитларини туман ҳокими Дилшоджон Джалиловдан қабул қилиб олдилар.    Юқори Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлари янги хонадон эгаларини муборакбод этишиб, дуолар қилдилар.     Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари,  подполковник Анваржон Мўсинов бу хайрли иш бошидан турган барчага миннатдорчилик билдирди. 
    Янги хонадон эгаларининг қувончлари бир олам, улар берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун Президентимизга чексиз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
    Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.