Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Тоза ҳаво” ойлиги давом этяпти
2023-04-28 17:39:26 203
ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК
Республикамиз миқёсида ҳар йили “Тоза ҳаво” ойлигини икки босқичда ўтказилади. Ойликни самарали ҳамда оммавий тарзда ўтказилишини таъминлаш, тадбирда атмосфера ҳавосини автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва уларнинг зарарлилик даражасини текшириш бўйича давлат назоратини кучайтириш ҳамда автомобилларга ёқилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида, автокорхоналарда, автомобил йўлларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича назорат олиб боришни ташкиллаш борасида туманда 10 апрелдан 10 майгача “Тоза ҳаво” ойлиги 1-босқичи ўтказиляпти.
Ойлик иккинчи босқичи 10 августдан 10 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган. Ўтказилаётган “Тоза ҳаво” ойлиги биринчи навбатда атмосфера ҳавосини софлигини сақлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишдир. Шуларни инобатга олиб, туманимизда фаолият кўрсатаётган автотранспорт корхоналари, автотранспорт эгалари ва автотранспорт ҳайдовчиларидан тадбирда фаол иштирок этишлари ҳамда автотранспорт воситаларидан меъёридан ориқча чиқаётган “ис” гази ва заҳарли чиқиндиларни камайтириш чораларини кўришлари сўралади. Тадбирнинг биринчи босқичи давомида 600 та кўчма манбаалардан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган чиқиндилар миқдори текширилиши режалаштирилган.
Акмалжон ФОЗИЛОВ,
Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси туман бўлими бош мутахассиси.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ