Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ШEЪРЛАРИ ЮРАКЛАРДА ЖОЙ ОЛГАН ШОИР

×

 2023-04-27 18:18:44    135

PDF yuklash
Chop etish


Халқнинг эрка фарзанди, шеърият шайдолари қалбидан чуқур жой олган ва эл ардоқлаган шоирМуҳаммад Юсуф агар бугун ҳаёт бўлганида 69 ёшни қаршилаган бўлар эди. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфни хотирлаб,  туман ҳокимлиги, ахборот кутубхона маркази ҳамда Маънавият вамаърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида «Элда алёрим қолур» шиори остида маънавий-адабий кечабўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими маслаҳатчилари Азимжон Худойқулов, Наргиза Обидова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Малик Бойматов, Маънавият ва маъ рифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Рўзимуҳаммад Хошимов,туман АКМ ходимлари, умумталим мактаблари  тарғиботчи устозларҳамда она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда ижодкор ўқувчилари иштирок этишди. 
Тадбирда сўзга чиққанлар шоирнинг ҳаёт йўли, келажак авлодга қолдирган бой маънавий мероси ҳақида сўзлашди. Ижодкор ўқувчилар томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар ифодали ўқилди, асарларидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда шоирнинг шеърларига басталанган қўшиқлар жиро этилди.
    Ёшлар ҳиёбони-очиқ осмон остида  ташкил этилган мўъжазгина тадбир иштирокчиларда, айниқсаёшларда катта тааъсурот қолдирди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ