Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХОНОБОД ҚАБРИСТОНИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
2023-04-27 18:16:35 186
Республика ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашганида, хонободликлар қабристон учун ер ажратиш масаласини қўйишганди. Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев Хонобод қишлоғига келиб, оқсоқоллар билан учрашди. Президент топшириғи билан қабристон учун ер ажратилганини айтиб, шахсан ўзи чегарани белгилаш қозиғини қоқишга бош бўлганди.
Ўзбекистон Президенти томонидан 2023 йил 28 мартда ,, Айрим инфратузилма ва ижтимоий объектлар қурилиши учун қишлоқ хўжалигига мўжалланган ер участкаларини ер фондини ўзгартириш тўғрисида"ги фармойиши асосан 18 апрель куни вилоят ҳокимининг Хонобод МФЙдаги ,, Фар Қоракўл" фермер хўжалигининг 389к-контуридан қабристон учун 5 гектар ер ажратиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, прокурор Илҳомжон Ходжаев Хонободда бўлишиб, нуроний отахонлар, аҳоли вакиллари билан учрашдилар. Ҳоким қабристон учун ер ажратилишида елиб-югурган, барчага миннатдорчилик билдирди. --Бу масалани Президентимиз томонидан ижобий ҳал этилиши инсонга бўлган қадр-қимматнинг бир намунаси,--деди ҳоким. Қуръон тиловат қилиниб, бу хайрли иш бошида турган барча раҳбарлардан тортиб, фермергача дуо қилинди. Жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди. Туман раҳбарлари юрт улуғлари билан бирга қабристон атрофини девор билан ўраш учун бетон қуйишни бошлаб беришди. Нуронийлар юртимизга хайр-барака ёғилаётганини эътироф этишиб, туманимизда амалга оширилаётган катта қурилишлар, биргина Хонободда ёшлар яшил парки, ободончилик ишлари, мана бу хайрли ишни гапиришиб, қайта-қайта дуолар қилишди
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.