Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ иродаси

×

 2023-04-26 15:24:25    137

PDF yuklash
Chop etish


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ХАЛҚНИ БИРЛАШТИРЯПТИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилган бўлиб, ушбу жамғарма маблағлари жамоатчилик фикри асосидаги ғолиб бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилмоқда.
Бу йил “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш жараёнида тасдиқланган 86 та таклифга фуқаролар томонидан 55 823 та овоз берилди. Овоз бериш якунларига кўра, 5 та лойиҳа ғолиб бўлиб, 5 млрд 103 млн 500 минг сўм сарфланадиган бўлди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳалларни қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида” қарорига биноан 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағлар ажратиш назарда тутилган эди. Натижада, 4 та лойиҳа ғолиблар сафига қўшилиб, 3 млрд 660 млн. сўм маблағ йўналтириладиган бўлди. 
Ушбу жараёнларда туманимиз фуқароларининг иштироки ҳақида ёзгандик. 19 та туман-шаҳар ичида оҳиридан иккинчи ўринни эгаллаганимиз ачинарли. Бундай жараёнларда нега юртдошларимиз бирлашмаяпти ёки шу ишга масъул бўлганлар тўғри тарғибот олиб бормаяптими?
Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида икки йилдирки, кетма-кет “Ташаббусли бюджет”да лойиҳалари ғолиб бўлаётган Баҳор МФЙ раиси Маҳфузахон Мамажонова билан суҳбатлашдик.
– Президентимиз томонидан жорий этилган бу тадбир жуда тўғри танланган, – дейди М.Мамажонова. – Кимки бирор нарсани меҳнат қилиб топса, ана шу нарсани эҳтиёт қилади. “Ташаббусли бюджет”да амалга оширилган ишларни ҳам маҳала аҳли кўз қорачиғидай эҳтиёт қилади. Бу тадбир халқни бирлаштиряпти, оқибатни мустаҳкамлаяпти. Ўтган йили 500 млн. сўм ютиб, “Сарчашма” кўчаси асфальтлаштириганимиздан сўнг ишонмаган инсонлар маҳалла идорасига келиб, нотўғри ўйлаганликларини, энди фаол бўлишларини айтишди. Маҳалла нуронийларидан тортиб барча, бу йил ҳам “Ташаббусли бюджет”да фаол бўлиб, маҳалламизнинг 5 та кўчасининг 3 км қисмини асфальтлаштириш учун 1 млрд. 200 млн сўм ютиб олдик. “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлганлар ғалаба нашидасини суряпти. Овоз тўплай олмай, мағлуб бўлганлар эса турли гаплар чиқариш билан овора. “Ташаббусли бюджет”ни қимор деганлар янглишади. Спорт турларидан футбол, баскетбол, волейболни оладиган бўлсак, ютиш учун жисмоний тайёргарлик яхши бўлиши керак. “Ташаббусли бюджет”да эса МФЙ бешлиги бирдам, халқни ичига кириб, маҳалла аҳлини бирлаштира олиши ва тарғиботни тўғри амалга ошириши керак бўлади.
Раис билан суҳбатлашиб, қайси маҳалла масъуллари аҳолини жипслаштира олса, ана шу ер обод бўлиб бораверишига амин бўлдик.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.