Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гаровга қўйилган мулк хатланди ва жарима майдонига олиб кирилди
2023-04-25 17:13:03 212
Бюронинг Ёзёвон тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Марғилон туманлараро судининг 12.10.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор "Рузвонжонхожи-Она" фермер хўжалигидан ундирувчи “Асакабанк” фойдасига 144.039.552 сум ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор бюро томонидан бир неча марта огоҳлантирилган.
Лекин, қарздор кредит қарзини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги сабабли, 19.04.2023 йил куни олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки бўлган Экскаватор техника воситаси хатланди ва мажбурий тартибда жарима майдонига олиб кирилди.
Хатланган мулкни аукцион савдога чиқарилгунига қадар қарздор қарзларини тўлашига умид қиламиз.
А.АБДУЛЛАЕВ,
МИБ Ёзёвон тумани бўлими давлат ижрочиси.