Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХОНОБОД ҚАБРИСТОНИГА ЕР АЖРАТИЛДИ

×

 2023-04-20 11:31:34    209

PDF yuklash
Chop etish


Республика ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб,  аҳоли вакиллари билан учрашганида,  хонободликлар қабристон учун ер ажратиш масаласини қўйишганди. Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев Хонобод қишлоғига келиб, оқсоқоллар билан учрашди. Президент топшириғи билан қабристон учун ер ажратилганини айтиб,  шахсан ўзи чегарани белгилаш қозиғини қоқишга бош бўлганди.       Ўзбекистон Президенти томонидан 2023 йил 28 мартда  ,, Айрим инфратузилма ва ижтимоий объектлар қурилиши учун қишлоқ хўжалигига мўжалланган ер участкаларини ер фондини ўзгартириш тўғрисида"ги фармойиши асосан 18 апрель куни вилоят ҳокимининг Хонобод МФЙдаги   ,, Фар Қоракўл" фермер хўжалигининг 389к-контуридан қабристон учун 5 гектар ер ажратиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.      Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Хонободда бўлиб, аҳоли вакилларига Президентимиз фармойишини ўқиб берди. Халқ бу хушхабарни хурсандчилик билан кутиб олиб, юртбошимизни дуолар қилишди.      Ҳоким ажратилган майдон атрофини ўраш,  ҳудудни ободонлаштириш бўйича нуронийлар билан маслаҳатлашиб, зарур топшириқларни берди. 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.