Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТ АЪЗОСИ ВА ДЕПУТАТИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР
2023-04-20 11:29:56 193
Бугун Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнорахон Маъруфова ҳамда Олий Мажлис депутати Мавлуда Хўжаева туманимизда бўлишиб, фаол хотин-қизлар, нуроний онахонлар, отинойилар, тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказдилар.
Учрашувларда Г.Маруфова ва М.Хўжаева юртимизда амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятда аёлларнинг роли ва ўрни, уларга яратилаётган шароитлар борасида маъруза қилишиб, дилдан суҳбатлашдилар.
Янгиланаётган Конституциямизда аёлларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамланаётганлиги таъкидланди. Инсон омилининг биринчи даражага чиқарилаётгани тақсинга лойиқлиги айтилди.
Шунингдек меҳмонлар туман тиббиёт бирлашмасида бўлишиб, яратилган шароитлар билан танишиб, бирлашма ходимлари билан ҳам учрашувлар ўтказдилар.
Учрашувларда 30 апрель – Умумхалқ референдумида барча оила-аъзолари билан биргаликда ўзларининг ҳуқуқларидан фойдаланиб, фаол иштирок этиб, овоз беришлари ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи эканлиги таъкидланди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ